Хосеп Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи, испаниялик Хосеп Гвардиола Англия Премьер лигасининг 32-турида “Брайтон”устидан қозонилган ғалаба (3-0) эвазига Англия чемпионатининг рекордларидан бирини янгилади.

Гвардиола “Манчестер Сити”нинг барча мусобақаларида 344 та ўйин ўтказиб, 250 та ғалаба қозонган. Бу ғалабалар сонига эришиш учун у Англиянинг юқори лигасида ишлаган ҳар қандай мураббийдан кўра камроқ ўйин сарфлаган. 250 та ўйинда ғалаба қозониш учун Гвардиоладан кейинги энг яхши натижа унинг азалий рақиби Жозе Моуриньога тегишлидир.

250 та ғалаба қозониш учун энг кам ўйин сарфлаган мураббийлар рўйхати билан танишинг:

344 ўйин – Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”)
396 та ўйин – Жозе Моуриньо (“Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм”)
429 та ўйин – Кенни Далглиш (“Ливерпуль”, “Блэкберн”, “Ньюкасл”);
433 ўйин –  Арсен Венгер (“Арсенал”);
439 ўйин –  Дон Реви (“Лидс”).

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 32 турда 77 очко жамғариб, энг яқин таъқибчиси “Ливерпуль”ни бир очкога ортда қолдириб, Англия чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хосеп Гвардиола АПЛ рекорди

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг