“Сити” янги ҳимоячи сотиб олмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар”нинг янги спорт директори Уго Виана ёзги мавсум оралиғида ушбу позицияни эгаллаш вариантларини ишлаб чиқмоқда. Ҳозирча бу позиция учун номзодлар эълон қилинмаган.

“Манчестер Сити” 31 ўйиндан кейин 52 очко тўплаган ва 2024/25 йилги Премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Айни пайтда Хосеп Гвардиоланинг жамоасида фақат бир футболчи ўнг қанот ҳимоячиси бор, бу ролни клуб академияси тарбияланувчиси Рико Льюис бажаради. 20 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум 39 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Рико Льюис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг