Биз Ҳусановдан мамнунмиз – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби устози Хосеп Гвардиола 30 март куни бўладиган Англия кубоги доирасидаги “Борнмут”га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

“Ҳусанов алоҳида сифатларга эга, бу аниқ. Ҳақиқатан ҳам у ўзига хос футболчи. У жуда тезкор, футболга иштиёқ билан ёндашади. Баъзан юз ифодаларидан ва тана ҳаракатларидан буни кўриш қийин бўлса ҳам, у ўзининг иштиёқини кўплаб ҳаракатларида намоён қилади. Биз ундан жуда мамнунмиз”, дейди Гвардиола.

Қайд этиш жоиз, терма жамоадаги ўйинлардан кейин Ҳусанов яна “Манчестер Сити” базасига келиб қўшилди ва жамоанинг 28 март кунги машғулотларида иштирок этади.

Маълумот учун, “Борнмут”-“Манчестер Сити” ўйини Англия кубоги чорак финали доирасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг