Хоразмда солиқчи пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Август 6501 1 дақиқа
Хоразм вилоятида меҳнат стажи бўйича маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилган солиқчи 12,5 млн сўм пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Гурлан туманидаги “Солиқ сервис” давлат унитар корхонаси бош мутахассиси ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога улар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлса-да, жорий йилнинг январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисоблаб, бу ҳақида маълумотнома расмийлаштириб беришини айтган.
ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланган.
Билдирилишича, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида МЧЖ раҳбарининг мол-мулкига қўйилган тақиқни бекор қилиш эвазига 400 доллар талаб қилган солиқ инспектори ушланганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь