Хоразмда ота ўғлини отиб ўлдирди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Янгиариқ туманида 71 ёшли ота 51 яшар ўғлини ов милтиғи билан отиб ўлдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 19 февраль куни содир бўлган. Туманнинг Янгиариқ маҳалласида яшовчи 1954 йилда туғилган шахс, оилавий келишмовчилик сабаб 1974 йилда туғилган ўғлини уйида сақлаб келаётган ов қуроли билан қасддан отиб ўлдирган. Шундан сўнг келини ва неварасига ҳам ўқ узиб, оғир жароҳат етказган.

Ушбу жиноят тергов-тезкор гуруҳи томонидан фош этилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Фарғонада ота машина сабаб ўғлини ўлдирганди. Мазкур ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси  (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.  

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг