Хоразмда она ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклади
3-саҳифа
−
12 Февраль 2025 9066 1 дақиқа
Хоразм вилоятида аёл ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклади. Суд унга 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, она фарзандини урганликда айлаб, ўқитувчини мактаб синфхонасида – ўқувчилар кўз олдида калтаклаган. Кеча, 11 февраль куни аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилган.
Унга кўра, аёл Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Аёлга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Саъди Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг юз қисмига мушт тушириб, уни калтаклаган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025