Хоразмда 2 яшар қиз машинада ёниб кетди
Жамият
−
03 Октябрь 2019
6870Кеча, 2 октябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида икки ёшли қиз автомобилда ёниб кетиши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
2 октябрь куни соат 13:10 да Урганч шаҳар Ички ишлар органларининг 4-сонли ИИБ тезкор навбатчилик қисмидан вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасига Урганч шаҳридаги Болалар шифохонасига куйиш тан жароҳати билан ва хушсиз ҳолда 2017 йилда туғилган қизча олиб келинганлиги ҳақида хабар берилган.
Хабар асосида дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган. Маълум бўлишича, Урганч шаҳар Шодлик кўчаси 37-уйда яшовчи фуқаро Д.Ғ. 2017 й.т. қиз набираси А.Р. билан “Альфа-омега транссервис” МЧЖга тегишли бўлган Nexia русумли автомобилида шу куни тахминан соат 10:30 ларда Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи Бешайвон маҳалласида яшовчи танишининг яшаш уйига бориб, набираси А.Р.ни автомобилда қолдириб, танишининг уйига кириб кетган.
Фуқаро Д.Ғ. тахминан 10 дақиқадан кейин қайтганида автомобиль салонидан қуюқ тутун чиқаётганлигини кўрган. У шу атрофдаги фуқаролар билан автомобилдаги ёнғинни бартараф этиб, набираси А.Р.ни қутқариб, Урганч шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Қизча ушбу шифохонада вафот этган.
Ёнғиндан автомобилнинг орқа ўриндиғи 0,5 кв.метр майдони ёнган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
LiveБарчаси