Хоразмда 2,1 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланган новвойхона аниқланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Урганч туманида 2 млрд сўмдан зиёд турадиган табиий газдан ноқонуний фойдаланган нонвойхона аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Урганч туманида фаолият юритаётган “Э.К.” МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.

“Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган “Й-З.Э.” МЧЖга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонаси 5 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Хоразм новвойхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made