Хонанда Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун судга берилди
Маданият-санъат
−
23 Апрель
24553Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланмоқда. Жорий йилнинг 2 февраль куни фуқаро Маҳлиё Раҳимжонованинг хонандадан товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани судига келиб тушган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Унга кўра, суд мажлиси 14 мартга тайинланган бўлиб, қўшиқчи келмагани сабабли 28 мартга қолдирилган. Бироқ яна суд жавобгарнинг келмагани важидан 8 апрелга кўчирилган. Белгиланган кунда суд мажлисида жавобгар тарафидан ишончли вакил – адвокат иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиш учун яна бир марта суд ишини бошқа кунга қолдиришни сўраган.
Шундан сўнг, раислик этувчи томонидан ишончли вакил илтимосномаси қаноатлантирилиб, суд мажлиси 23 апрелга қадар кечиктирилган. Бугун, 23 апрель куни ҳам керакли ҳужжатлар талаб қилиб олиниши учун суд яна 7 майга қолдирилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Авазбек Олимов тўйда навбат берган бошловчини ёнига чақириб, исмини Аваз эмас, Авазбек деб эълон қилишлари кераклигини айтганди.
Райҳона Улканбаева