Авазбек Олимов жаримага тортилди
Маданият-санъат
−
28 Май
39934Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблангани хабар қилинганди. У суд қарорига кўра, 170 млн сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар қилинди.
Гап шундаки, хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган. Шундан сўнг, шоира Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 200 млн сўм маънавий зарар ҳамда 340 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан якуний қарор фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида эълон қилинди. Унга кўра, Авазбек Олимовдан шоирага 150 млн сўм товон пули, 20 млн сўм маънавий зарар, 6 680 000 сўм давлат божи учун тўлов ва 34 минг сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.
Шунингдек, хонандага “Севар ёрим” қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юкланди.
LiveБарчаси