Холаваччаси томонидан фоҳишалик учун Туркияга олиб борилган қиз Ўзбекистонга қайтарилди (видео)
Олам
−
16 Ноябрь
6767Туркияга ўз холасининг қизи томонидан алдов йўли билан олиб борилган одам савдоси қурбони Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бош консулхонага 2004 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ф.Ҳ. мурожаат қилиб, холасининг қизи А.М. томонидан Туркиянинг Муғла вилояти “The Pera Hotel Marmaris” меҳмонхонасида пул эвазига фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида зўрлик билан ушлаб турилганини маълум қилган ва озод қилинишида ёрдам сўраган.
“Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик” ҳамда “Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” жамиятлари билан ҳамкорликда Ф.Ҳ.нинг меҳмонхонадан озод этилиши, Истанбулга олиб борилиши ва хавфсиз жойга жойлаштирилиши ташкиллаштирилган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолатга алоқадор бўлган ва Туркияда одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кеча, 15 ноябрь куни юқорида зикр этилган жамиятлар билан ҳамкорликда қиз Ўзбекистонга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига сайёҳ бўлиб борган ва ҳужжатлари билан пулларини ўғирлатган 74 ёшли аёл Ўзбекистонга қайтарилган эди.
LiveБарчаси