Туркияда ҳужжат ва пулларини ўғирлатган сайёҳ аёл Ўзбекистонга қайтарилди (видео)
Олам
−
05 Октябрь
4194Туркиянинг Истанбул шаҳрига сайёҳ бўлиб борган ва ҳужжатлари билан пулларини ўғирлатган 74 ёшли аёл кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Бош консулхонага кеча соат тахминан 20:05 да 74 ёшли фуқаро К.Г. Истанбулда пулсиз ва ҳужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни аёл Тошкентдан Истанбулга сайёҳ сифатида учиб келган ва шу йилнинг 4 октябрь куни Туркиядаги савдо шохобчаларининг бирида ўзига тегишли бўлган ҳамёнини ўғирлатиб қўйган.
Бош консулхона мурожаатчининг ёши ва қўлида қайтиш чиптаси борлигини инобатга олиб, зудлик билан ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириб, фуқарони аэропортга кузатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ турли сабаблар туфайли Туркиянинг Истанбул шаҳрида ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган уч нафар вояга етмаган болалар Ўзбекистонга олиб келинганди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь