Хитойдаги кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланди
Олам
−
05 Декабрь 2020
11576Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида яшайдиган кўршапалакларда коронавируснинг янги турлари аниқланди, улар одамларга ҳам юқиши мумкин. Бу ҳақда Ухан вирусология институти мутахассиси Ши Чженли маълум қилди, деб ёзади “The Guardian”.
“Биз уларни нафақат Хитойдан, балки Жанубий Осиё мамлакатларидан ҳам излашимиз керак”, дея тушунтирди мутахассис.
Унинг таъкидлашича, аввалдан вируснинг асл ташувчиси кўршапалаклар бўлган. Одамларга етиб боришидан олдин, Sars-CoV-2 орада бошқа ҳайвонларга юқтирилган. Бироқ, бу ҳайвоннинг аниқ нима эканлиги ҳалигача номаълум. Шунингдек, Sars-CoV-2 ҳайвонлар орасида қанча вақт айланиб юргани шубҳа остида.
Ши Чженли версиясини Сидней университети вирусологи, профессор Эдвард Холмс ҳам қўллаб-қувватлади. Унинг фикрига кўра, вирус аниқлангунга қадар бир неча ой давомида айланиб юрган бўлиши мумкин. Шунингдек, у одамда аниқланган биринчи коронавирус инфекцияси Уханда ёки Хубей вилоятида ҳам эмас, балки умуман бошқа ҳудудда аниқланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
COVID-19 одамларга ҳайвонлар орқали юқиши мумкин, деган фикрни аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг катта лаборатория мутахассиси Франк Конингс билдирган эди. Шунингдек, у бундай ташувчилар бир нечта бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 66 миллион 230 912 нафарни иашкил этмоқда. Улардан 45 миллион 812 406 нафари касаликдан соғайган, 1 миллион 524 457 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь