Хитойда ўқитувчи ўқувчини нотўғри жавоб учун ўласи қилиб калтаклади

Олам

image

Хитойнинг Сичуан провинциясидаги мактабда ўқитувчи 10 ёшли ўқувчи қизни саволга нотўғри жавоб бергани учун ўласи қилиб калтаклади. Қизалоқ вафот этди.

Ҳодиса 10 сентябрда Хитойда ўқитувчилар куни нишонланадиган кунда Гуанъюань шаҳрида содир бўлган. Ўша куни қиз мактабга ўқитувчиларини табриклаш учун гуллар кўтариб келган.

Математика ўқитувчиси ўқувчи иккита саволга нотўғри жавоб бергани учун уни чўккалатиб, қулоғидан тортиб ирғита бошлаган ва бошига урган. У билан бир синфда ўқувчи эгизак синглисининг сўзларига кўра, ўқувчи жазолангандан кейин ўрнидан кўтарила олмаган. У синфдошлари ёрдамида ўз ўрнига ўтириб олган.

Орадан деярли 3 соат ўтиб, ўқитувчи ўқувчи қизнинг бувисига телефон қилиб, уни олиб кетишни, чунки унинг аҳволи оғир эканини айтган. Бувиси мактабга келиб, набираси гапира олмаётгани ва кўзларини очолмаётганини кўрган. Уни шифохонага олиб боришган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай қизалоқ вафот этган.

Қизнинг бувисининг сўзларига кўра, у ўша математика ўқитувчининг дарсига боришдан қўрққан. Чунки у кўп ҳолларда жазолаш учун ўқувчиларга жисмоний жароҳат етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Хитой

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг