Хитой яна Эрон-Саудия учрашувига мезбонлик қилди

Олам

image

Бугун, 6 апрель куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн Пекинда саудиялик мавқедоши Файсал бин Фархон билан учрашди. У музокаралар натижаларига ижобий баҳо берди. Бу ҳақда Эрон дипломатияси раҳбари Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Ҳусайн Амир Абдуллоҳийннинг ёзишича, учрашувда Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги дипломатик муносабатлар ва расмий алоқаларни қайта тиклаш, Ҳаж ва Умра, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, элчихоналар ва консулликлар фаолиятини тиклаш каби масалалар келишиб олинган. Шунингдек, музокараларда минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиётга эътибор қаратилган.

Музокаралардан сўнг эълон қилинган қўшма баёнотда икки давлат ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олингани айтилган. Шунингдек, Саудия Ташқи ишлар вазири эронлик мавқедошини Ар-Риёдга таклиф қилган.

Таъкидлаш жоизки, Ҳусайн Амир Абдуллоҳийннинг Файсал бин Фархон билан бугунги учрашуви икки давлат Ташқи ишлар вазирлари орасида 7 йил ичида биринчи бор содир бўлаётган воқеадир. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой воситачилигида Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро алоқаларни тиклаган ҳамда икки ой ичида элчихоналарини қайта очишга келишиб олинган эди. Кейинчалик  Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд Эрон Президенти Иброҳим Раисийни расмий ташриф билан Ар-Риёдга келишга таклиф қилганди. Эрон Президенти ҳам таклифни қабул қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Саудия Арабистони Хитой Пекин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг