Хитой ва КХДР расмийлари сўнгги йиллардаги энг юқори даражадаги учрашувни ўтказди
Олам
−
14 Апрель
5995КХДР етакчиси Ким Чен Ин кеча, 14 апрель куни Пхеньянда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши раиси, Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси Чжао Лэцзинг билан учрашди.
Қайд этилишича, бу сўнгги йилларда иттифоқчилар ўртасидаги энг юқори даражадаги музокаралар ҳисобланади. Ҳукмрон Коммунистик партия иерархиясида учинчи ва расмий парламентга раислик қилувчи Чжао Лэцзинг ташрифи Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ва унинг иттифоқчиси бўлмиш Қўшма Штатларни қўрқитиш учун ракеталарни синовдан ўтказаётган пайтда, “Корея-Хитой дўстлиги йили”ни нишонлаш баҳонасида ташкил этилган.
Чжао жума куни шимолий кореялик мавқедоши Чхве Рён Хэ билан учрашиб, барча соҳаларда алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилганидан сўнг, Ким Чен Ин қабулида бўлган.
Чжао КХДР раҳбарига уч кунлик ташрифи якунидаги учрашувда Шимолий Кореянинг энг муҳим иқтисодий ва дипломатик ёрдам манбаи бўлган Хитой билан муносабатларини янада ривожлантиришни хоҳлаётганини айтган.
“85 йил муқаддам дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери Хитой ва Шимолий Корея яхши қўшни бўлиб, умумий мақсадлар ва ривожланиш даражасига эришиш йўлида бирга ишлаган”, деган Хитой расмийси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни тўхтатиши кераклигини айтиб чиққан эди.