Шавкат Мирзиёев Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби билан учрашди
Local
−
08:50 526 1 minute
Анталия шаҳрига амалий ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 10 ноябрь куни Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) бош котиби Селеста Сауло билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбатда иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш, экстремал об-ҳаво ҳодисаларига нисбатан бардошлиликни ошириш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
.jpg)
ЖМТ билан гидрометеорология инфратузилмасини модернизация қилиш, об-ҳавони кузатиш тизимларини такомиллаштириш, маълумот алмашиш каби йўналишларда кўп йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келинаётгани мамнуният билан қайд этилган.
.jpg)
Шунингдек, атмосфера мониторинги, қум ва чанг бўронларини прогноз қилиш ҳамда ҳаво сифатини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланган.
.jpg)
Якунда иқлим кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича амалий шерикликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёрлик билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган COP31 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан учрашув ўтказган эди.
Live
All