Хитой уч давлат раҳбарини одам ўрнида кўрмади

Олам

image

Пекин учта Ғарб давлатининг раҳбарларини йил охирида Хитойда бўлиб ўтадиган "Бир макон, бир йўл" саммитига таклиф қилмади. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” нашри хабар берди.

Айтилишича, тадбирга таклифномаларнинг аксарияти ривожланаётган мамлакатлар раҳбарлари томонидан қабул қилинган. Бироқ, айрим йирик мамлакатлар раҳбарлари таклифнома олмаган. Булар: Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони.

“Раҳбарларнинг таклифи ёки тегишли ҳамкорлик келишувлари бўладими, Хитой форумнинг кўлами ва миқдори эмас, балки сифати ва самарадорлигини кўзламоқда”, дейилади хабарда.

Мақолада қайд этилишича, баъзи Ғарб оммавий ахборот воситаларининг юқорида тилга олинган Европа етакчилари гўёки ўзлари форумга боришни режалаштирмаётгани ҳақидаги ёзаётгани ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Иштирок этишдан қочиш ҳақидаги тахмин шунчаки асоссиз, чунки Хитой уларга таклифнома юбормаган", деб таъкидлайди нашр.

Маълумот учун, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси Осиёни қуруқлик ва денгиз йўллари орқали Африка ва Европа билан боғлаш дастуридир. У Марказий Осиё, Европа ва Африканинг 60 дан ортиқ мамлакатларини боғлайди. “Bloomberg”нинг ёзишича, дастур бутун дунё бўйлаб инфратузилма лойиҳаларини 900 миллиард долларга молиялаштирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Италия Мудофаа вазири Гвидо Кросетто  Италия “Бир макон, бир йўл” ташаббусидан чиқиши мумкинлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франция Хитой Италия Макрон Пекин Шольц Жоржия Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made