Хитой Курскдаги вазиятни кузатаётганини айтди

Олам

image

Хитой Россиянинг Курск вилоятидаги вазиятга эътибор қаратди ва можарони юмшатишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Хитой Халқ Республикасининг Украина масаласи бўйича позицияси изчил ва аниқ. Можарога йўл қўймаслик ва оловни қўзғатмаслик керак”, дейилади баёнотда.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, Пекин бу борада халқаро ҳамжамият билан алоқа қилишда ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишда конструктив роль ўйнашда давом этади.

Маълумот учун, Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига оммавий ҳужуми 6 август куни бошланди. Минтақада бир неча бор ракета хавфи эълон қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қўшинларининг ҳужумлари туфайли 8 мингдан ортиқ одам чегара ҳудудларидан эвакуация қилинган, 6 мингдан ортиқ киши вақтинчалик жойлаштириш марказларида. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Пекинга борганида Хитой Киевга инсонпарварлик ёрдами юборишда давом этишини билдирганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг