Хитой Alibaba компаниясига мамлакат тарихидаги энг катта жаримани тайинлади
Олам
−
10 Апрель 2021
10207Хитойнинг Бозорни бошқариш ва тартибга солиш бош бошқармаси Alibaba компаниясига мамлакат тарихидаги энг катта жаримани тайинлади. Бу ҳақда агентлик баёнотига асосланиб хабар берилган.
Хитой регулятори Alibaba'ни 18,23 миллиард юан (2,78 миллиард доллар) миқдорида жаримага тортган.
ХХРнинг бозор назорати бўйича давлат маъмурияти бунга монополияга қарши қонунчиликнинг бузилиши сабаб бўлганини тушунтирган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг декабрь ойида Alibaba'га қарши антимонополия текшируви бошланган.
Шу йилнинг март ойида "The Wall Street Journal" Хитой Ҳукуматининг компанияга мамлакат тарихидаги энг катта жарима солишни режалаштиргани ҳақида хабар берганди.
Alibaba Group 1999 йилдан бери Хитойнинг энг йирик электрон тижорат компанияси ҳисобланади.
Гуруҳ халқаро Alibaba.com, AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com онлайн платформаларига эгалик қилади.