Хитой Alibaba'га мамлакат тарихидаги энг катта жаримани солмоқчи 

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитойнинг Антимонополия назорати органлари Alibaba компаниясига мамлакат тарихидаги энг катта жаримани солишни ўйламоқда. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" маълумотли манбаларга асосланиб хабар берган. 

Манбаларга кўра, жарима Qualcomm Inc. компанияси Хитойнинг антимонополия қонунларини бузгани учун 2015 йилда тўлаган 975 миллион доллардан ҳам ошади. 

Бундан ташқари, Хитой Ҳукумати Alibaba'дан "иккитадан бирини танлаш" амалиётидан воз кечишни талаб қилиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг декабрь ойида Alibaba'га қарши антимонополия текшируви бошланган.

Alibaba Group 1999 йилдан бери Хитойнинг энг йирик электрон тижорат компанияси ҳисобланади. 

Гуруҳ халқаро Alibaba.com, AliExpress.com, Taobao.com, Tmall.com онлайн платформаларига эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Alibaba

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг