Ўзбекистонлик дипломат Норов Alibaba асосчиси Жек Ма билан учрашди
Жамият
−
29 Август 2019
4921Шанхай Ҳамкорлиги Ташкилоти Бош котиби Владимир Норов хитойлик машҳур тадбиркор, Alibaba интернет магазини асосчиси Жек Ма билан учрашди. Бу ҳақда ШҲТ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув SMART CHINA EXPO — 2019 кўргазмаси доирасида Хитойнинг Чунцин шаҳрида бўлиб ўтган. Учрашувда Норов Жек Мани ШҲТ фаолияти билан яқиндан таништирган ҳамда ташкилотнинг яқин йиллардаги ривожланиш йўналишлари ҳақида хабар қилган. Шунингдек, Alibaba Group директорига ШҲТ давлатларида ахборот технологиялари ва технопаркларни ривожлантириш ҳамда бошланғич тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорликка таклиф қилган.
Alibaba Group директори Жек Ма, ўз навбатида ШҲТ фаолиятига юқори баҳо бериб, ёшларга ва тадбиркорларга янги имкониятлар яратишда интернет ва ақлли технологиялар роли катталигини қайд этган.
“Бу бизнинг биргаликда амалга оширадиган ишимиздир. Alibaba жуда тез ўсмоқда, лекин биз қанча даромад олганимиз билан эмас қанча иш ўринлари яратганимиз билан фахрланамиз” , деган Жек Ма.
“Биз ушбу учрашувни олдинроқ ўтказишимиз керак эди”, деб қўшимча қилди Alibaba асосчиси.
Alibaba раҳбарининг сўзларига кўра, компания яқин 10 йил ичида бутун дунё бўйича 100 миллиондан ортиқ иш ўринлари яратишга қарор қилганини ва ушбу йўналишда ҳудудида 800 миллион аҳоли яшайдиган ШҲТнинг роли муҳимлигини қайд этди.
Дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида ШҲТ раҳбари келажакда муваффақиятлари ҳамкорлик қилишга умид билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь