Хитойнинг энг йирик интернет компанияси жаримага тортилди

Олам

image

Хитой Халқ Республикасининг Бозорни назорат қилиш ва тартибга солиш бош давлат бошқармаси мамлакатнинг бир қатор йирик компаниялари, жумладан Alibaba ва Tencent интернет гигантларини монополияга қарши қонунчиликни бузганлиги учун жаримага тортди.  

Таъкидланишича, умуман олганда, сўнгги пайтларда тартибга солувчи орган томонидан монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш бўйича 43 та иш қўзғатилган ва тергов қилинган. 

Текширув натижаларига кўра, бошқарма ХХРнинг Монополияга қарши қонунининг 48 ва 49-моддаларига мувофиқ қоидабузарларни маъмурий жазолаш тўғрисида қарор чиқарган, уларнинг ҳар бири 500 минг юан (78,2 минг доллар) миқдорида жарима тўлаши керак. 

Қоидабузарлик қилувчи компаниялар рўйхатига Хитойнинг энг йирик интернет компанияси Alibaba Group, интернет гиганти Tencent Holdings, Хитойнинг энг йирик чакана сотувчиларидан бири Suning, DiDi конгломерати ва Baidu технология компанияси кирган. 

Сўнгги йилларда Хитой ҳукумати монополияга қарши назоратни сезиларли даражада кучайтирди. Масалан, жорий йилнинг апрель ойида монополияга қарши қонунларни бузгани учун Хитойнинг Бозорни назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича давлат агентлиги Alibaba’ни рекорд даражадаги 18,34 миллиард юан (2,78 миллиард доллар) миқдорида жаримага тортди. Октябрь ойида мамлакат ҳукумати озиқ-овқат етказиб берувчи Meituan компаниясини монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун 3,44 миллиард юан (тахминан 533 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. 

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Хитойда Монополияга қарши давлат органи расман рўйхатга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима Alibaba

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг