Ўзбекистонда радарлар устидан текширув бошланди (видео)
−
16:04 1068 1 minute
Ўзбекистонда радарларнинг тезликни ўлчаш аниқлиги текширилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати қоидалари ижросида қонунийлик ва адолатни таъминлаш мақсадида, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида республиканинг барча ҳудудларида ўрнатилган фото-видео қайд этиш қурилмалари, радарлар фаолияти кўздан кечирилади.
“Ушбу радар қурилмаларининг доимий равишда соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар Ўзбекистон миллий метрология институти мутахассислари томонидан мунтазам равишда метрологик текширув ва синовлардан ўтказиб келинмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, жараёнда махсус автомобиллар ёрдамида радарларнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, тезликни қайд этиш аниқлилиги ҳамда уларнинг қонуний фаолият юритиши текширилади. Аниқланган ҳар қандай камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тегишли масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарималар бўйича янги тартиб тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All