Хитой АҚШнинг янги маъмуриятидан нима кутмоқда?
Олам
−
05 Ноябрь 2020
4961Хитой Вашингтоннинг янги маъмуриятидан Пекин билан муносабатларни ўзаро ҳурмат асосида қуришда давом этишини кутмоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Лэ Юйчэн маълум қилди.
"Қўшма Штатлар Хитой билан бир хил йўналишда ишлайди, деб умид қиламиз. АҚШнинг янги маъмурияти ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган ҳолда можароларсиз, қарама-қаршиликларсиз муносабатларни ўрнатиш учун Хитой билан бир хил йўналишда ишлайди. Иккала томон ҳам ҳамкорликка эътибор қаратишлари муҳим масаладир”, деди у.
Унга кўра, Хитой ва Қўшма Штатларда "ҳамкорлик учун ҳам майдон мавжуд" ва "келишмовчиликларни ҳал қилиш зарур".
"Хитой-АҚШ муносабатларига келсак, Хитойнинг позицияси изчил ва аниқ. Хитой ва АҚШ ўртасида бир-биридан фарқ бор, аммо бизда кўплаб умумий манфаатлар ва ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжуд. Хитой-Америка муносабатларининг соғлом ривожланишини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳам ХХР, ҳам АҚШ манфаатларига жавоб беради. Бутун дунё ҳам бунга умид қилмоқда", деди ХХР ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
LiveБарчаси