Хитой АҚШнинг ATACMS бўйича қарорини қоралади

Олам

image

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси АТАСМS ракеталарининг Россия Федерацияси ҳудудига мумкин бўлган зарбаларини ва Украинадаги можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларни қоралади. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.

Хитой элчихонаси Пекин Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги можаронинг тинч йўл билан ҳал этилишини қўллаб-қувватлашини ва кескинликнинг кучайишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканлигини билдирди. Элчихона вакилининг сўзларига кўра, оловга ёғ қуймаслик, қарама-қаршилик даражасини пасайтириш йўлларини излаш керак.

Байден АТАСМS бўйича чекловларни бекор қилгандан сўнг, Буюк Британия ва Франция худди шундай қилишди ва Украинага Storm Shadow ва SCALP ракеталаридан фойдланишга рухсат берди.

Орадан бироз вақт ўтгач, Франция ТИВ Киевга Россия ҳудудига зарба бериш учун SCALP ракеталаридан фойдаланишга рухсат берилгани ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этди, бироқ бундай имконият кўриб чиқилаётганини маьлум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден ва ХХР Раиси Си Цзиньпин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотининг Перудаги саммитида учрашиб, икки мамлакатнинг Байденнинг тўрт йиллик президентлиги давомидаги муносабатларини сарҳисоб қилганди. Ҳар икки раҳбар ушбу мулоқотдан икки давлатнинг турли соҳалардаги муносабатларини сарҳисоб қилиш учун фойдаланган эди: ядровий соҳада сунъий интеллектнинг ролидан тортиб, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш ва Украинага қарши урушда Россия мудофаа саноатига ёрдам беришгача.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Хитой ATACMS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг