Хитой ҳарбий масалада Туркманистонни қўллашига ишонтирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитой Туркманистон билан стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлашга, жумладан, турли соҳаларда амалий ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштиришга, шунингдек, икки давлат ўртасида яқин ҳамжамият ўрнатишга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Миллий мудофаа вазири Вэй Фэнхэ маълум қилган.  

Бу Туркманистон Мудофаа вазири Бегенч Гундоғдиев билан видеомулоқотда маълум қилинган. Вэй Фэнхэ икки томонлама ҳарбий ҳамкорликда юқори даражадаги ўзаро ҳамкорлик, касбий алмашинув ва кадрлар тайёрлаш каби соҳаларда ўсиш борлигини таъкидлаган. 

“Хитой Туркманистон билан муносабатларга катта аҳамият беради ва халқаро вазият қандай ўзгаришидан қатъи назар, доимо Марказий Осиё давлатининг яқин дўсти ва ишончли ҳамкори бўлиб қолади”, деган вазир. 

Ўз навбатида Гундоғдиев Туркманистон ўзаро савдо-иқтисодий алмашинув ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда, шунингдек, икки давлат ва уларнинг қуролли кучлари ўртасидаги муносабатларни яхшилашда давом этишини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, Туркманистон Мудофаа вазирлиги ушбу музокаралар ҳақида хабар бермаган. 

Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловини қонуний деб тан олишдан бош тортиб, ЕХҲТ хулосаларига қўшилиб, Туркманистон ҳукумати эркин, адолатли ва рақобатбардош сайловни таъминлай олмаганини таъкидлаган эди.  

Маълумот ўрнида, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. 15 март куни амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов сайловда 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Туркманистон

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг