Халқ вақти келиб ўз қаҳрамонларини, албатта, таниб олади – Диёр Имомхўжаев
Спорт
−
17 Январь 2023
12702ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бошқарув тизимидаги ўзгаришлар ва сўнгги йилларда жамоа қайд этаётган натижалар юзасидан ўзининг Telegram саҳифасида фикр билдирди.
“Бунёдкор” клуби Азиз Ҳайдаров билан тўғри йўлга тушиб бораётганини кўриб турибмиз. Бошкович ёш футболчилар билан исталган рақибга қарши тура оладиган жамоага асос солиш мумкинлигини ҳаммага кўрсатиб берганди. Клубнинг аввалги раҳбарияти ҳақида бундай фикр билдирмаймиз. Халқ вақти келиб ўз қаҳрамонларини, албатта, таниб олади. Аввалги йиллар давомида “Бунёдкор”га қилинган уятсиз ишлар оқибатида клуб ўз тарихидаги энг ёмон натижаларни кетма-кетликда қайд этди, фактни ҳеч ким яшира олмайди. Ёки сиз “Бунёдкор”ни яқин орада 8-ўринда кўрганмидингиз?”, дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.
ЎзПФЛ раҳбари шунингдек, клубни ортга тортаётган кишиларни “қалдирғочлар” тизимидан кетиши шартлигини маълум қилди.
“Биз бир нарсага – ҳар ким ниятига ярашасини олишига ишонамиз. Клубни емириб келганлар ундан батамом кетиши шарт. Ҳар қандай курашда адолат ғалаба қозониши учун биз ҳам гувоҳликка тайёрмиз”, дейди у.
Маълумот учун, “Бунёдкор” клубига 2005 йилда “Қурувчи” номи остида асос солинган. Клуб Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги мавсумларида қониқарсиз натижа қайд этмоқда.
LiveБарчаси