Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

Жамият

−

image

Бугун, 15 октябрь куни Фаррух Фарҳоджонович Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.

Маълумот учун, Фаррух Омонов 1988 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси. У 2019 йил декабридан 2020 йилнинг ноябрига қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2011-2015 йилларда Молия вазирлигида, 2015-2019 йилларда Савдо-саноат палатасида ҳам меҳнат қилган.

2025 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Фаррух Омонов жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг