Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
30 Июль 10837 4 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидаги бир нечта департаментнинг бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унга кўра:
Камолиддин Қарамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси аграр соҳада ишлаб чиқариш, даромадларни кўпайтириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Умаралиевич Ханаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари – Бош юрисконсульт лавозимидан озод этилди;
Элдор Отамуродович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ер муносабатлари ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Азиз Ҳасанович Азимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот-коммуникация технологиялари ва жамоат лойиҳалари бўйича шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди;
Сергей Николаевич Гордеев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ички ишлар ва божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Гулрухсор Қудратовна Хатамова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Фаррух Фарҳоджонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати комплекс ахборот-тарғибот ва мафкуравий тадбирларни амалга ошириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Фатхиддин Фазлиддинович Мухиддинов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Хусниддин Камалитдинович Хошимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти Администрация фаолиятининг ахборот таъминоти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
Ўлуғбек Рауф ўғли Норматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси жамоат фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимидан озод этилди;
Улуғбек Шуҳратжонович Ҳусаинов Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Ойбек Улуғбекович Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишлар бошқарувчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти хўжалик фаолияти шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нозимахон Элдоровна Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг шартнома асосидаги консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланганди.