Нозима Давлетова Саида Мирзиёеванинг консультанти бўлди
Жамият
−
30 Июль 22768 1 дақиқа
Нозимахон Элдоровна Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг шартнома асосидаги консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълумот учун, Давлетова 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетинининг (ЖИДУ) Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган. 2011−2013 йилларда Сукуба университетида Халқаро муносабатлар мутахассислиги буйича магистратурада таълим олган. 2015 йилдан ЖИДУ “Халқаро муносабатлар” кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, Нозимахон Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори ва Васийлик кенгаши раиси лавозимларида ҳам ишлаган. 2023 йил декабрда Давлетова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комил Исмоилович Алламжонов Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Live
Барчаси