Халқ қабулхонасига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Фаррух Фарҳоджонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Маълумот учун, Фаррух Омонов 1988 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчиси. У 2019 йил декабридан 2020 йилнинг ноябрига қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2011-2015 йилларда Молия вазирлигида, 2015-2019 йилларда Савдо-саноат палатасида ҳам меҳнат қилган.

2025 йилнинг июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ахборот таъминоти ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси мудири лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг