Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик “қўшмачи” аёл ушланди

3-саҳифа

image

Одам савдоси жиноятида гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.

Қидирувдаги аёл 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, БАА ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган ва у ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Айтилишича, жиноятчини қўлга олиш ҳамда Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Марказий Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасидаги ҳамкорлик, тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Халқаро қидирув қўшмачи аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг