Халқаро қидирувдаги ўзбекистонликлар Туркияда ушланди

3-саҳифа

image

Халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича қидирувда бўлган M.Б. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланиб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтарилган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича қидирувда бўлган Ж.Б. ҳам Туркия ҳудудида қўлга олиниб, қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистонга топширилган.

Қайд этилишича, мазкур шахслар тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун тегишли органларга топширилган.

“Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирувдаги шахсларни топиб, жавобгарликка тортиш йўналишида давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари Туркияда қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилганди. https://qalampir.uz/news/odam-savdosi-bilan-shugullangan-ayel-turkiyada-ushlandi-137432


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ўзбекистонлик Халқаро қидирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг