Кейт Миддлтон саратонга чалинди
Олам
−
23 Март
6981Уэльс маликаси Кейт Миддлтон саратон касаллигига чалинди. Бу ҳақда Кенсингтон саройи маълум қилди.
Маликада ушбу касаллик 2024 йил январь ойида қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ўтказилган тестлар давомида аниқланган. Саратоннинг тури ошкор этилмаган.
Маълум қилинишича, малика ҳозирда профилактик кимётерапиянинг дастлабки босқичларидан ўтмоқда.
"Уильям ва мен ёш оиламиз учун қўлимиздан келганини қиламиз. Сиз тасаввур қилганингиздек, бу вақт талаб қилади. Менга катта операциядан кейин тикланиш ва онкологик даволанишни бошлаш учун вақт керак эди. Мен фарзандларимга соғлом эканимни ва кундан-кунга кучайиб бораётганимни айтдим. Менга нима ёрдам беришига эътибор қаратдим, ақлим, танам ва руҳимни соғайтираман", дейди 42 ёшли малика.
Январь ойида қорин бўшлиғида операция қилинганидан бери Кейт омма олдида кўринмади, бу эса кўплаб миш-мишларини келтириб чиқарди.
10 март куни у эри ва болалари билан тушган суратини тарқатди, бироқ фотоагентликлар рақамли манипуляция белгиларини топгач, тез орада уни қайтариб олишди. Эртаси куни малика суратни таҳрир қилишга уринганини маълум қилди ва тушунмовчилик учун узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия валиаҳд шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон қиролича Елизавета II вафоти ва бунинг натижасида янги унвонларни қўлга киритгандан сўнг миллиардерга айланди.
LiveБарчаси