“Керакли юкнинг оғири йўқ”. Хўжаев яна Энергетика вазирлигига қайтди
Жамият
−
16 Февраль 2023
12173Шу йилнинг 16 январь куни энергетика соҳасидаги камчиликлари учун Президент Шавкат Мирзиёв томонидан ишдан олинган Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев лавозимидан озод этилган эди.
Шундан сўнг бир муддат кўзга кўринмай қолган Шерзод Хўжаев QALAMPIR.UZ манбаларига кўра яна вазирликда иш бошлаган.
Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда Хўжаев Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритмоқда ва бу унчалик ҳам катта лавозим эмас.
Собиқ Энергетика вазири ўринбосарининг яна лавозимга қайтганидан жамоатчилик кеча, 15 февраль куни хабар топди.
Гап шундаки, кеча Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA компанияси билан англашув меморандуми имзоланди. Меморандум давомида хитойликлар билан тушилган умумий суратда эса Хўжаев ҳам кўриниш берган.
Суратда унинг марказдан ва Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ортидан жой олиши Хўжаевнинг лавозими аҳамиятли лавозимлардан эканига ишора қилади.
Маълумот учун, мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан Ўзбекистонга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилишига эришилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь