3 та вилоятда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади
Жамият
−
15 Февраль 2023
13842Хитой компанияси ва Ўзбекистон ўртасида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Бугун, 15 февраль куни Қашкадарё, Бухоро ва Самарканд вилоятларида умумий куввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Хитой компанияси билан англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан республикага 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.
Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ташкилотлари қуёш панелига ўтиши шартлиги ҳақида ёзган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь