Келаси йил Фарғонада пахта кўчатлаб экилади
Жамият
−
12 Июль
8858Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.
Билдирилишича, сўнгги уч йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди.
Таъкидланишича, келгуси йили вилоятдаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади, замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади.
Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади.
Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади.
LiveБарчаси