Ўзбекистонда коронавирус беморларининг қанчаси оғир аҳволда?
Жамият
−
22 Апрель 2020
15360Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморларнинг 10 нафари оғир ва 2 нафари ўта лғир аҳволда деб баҳоланяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 100 беморнинг 34 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 76 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 138 бемордан 46 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти”, деди Нурмат Отабеков.
Маълумот учун, кеча, 21 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 51 нафарга ва соғайганлар 96 нафарга кўпайганди. Натижада кеча соғайганлар янги беморлардан сезиларли кўп бўлиб, ўзига хос рекорд ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1692 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 357 нафари даволанган ва 6 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси