Катта Фарғона каналида тимсоҳлар борми? (видео)

Жамият

image

Бугун, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Катта Фарғона магистраль каналида тимсоҳлар юргани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вилоят ФВБ ҳамда Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан Учқўрғон тумани ҳудудидаги “Гулистон”, “Пахтачи”, “Тегирмон” ва “Бирлик” МФЙлари орқали оқиб ўтувчи Катта Фарғона магистраль каналида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш жараёнида каналда тимсоҳ мавжудлиги аниқланмаган.

Фуқаролардан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш сўралади.

Маълумот учун, тимсоҳлар (крокодиллар) — ер юзидаги энг қадимги ва хавфли йиртқичлардан биридир. Улар динозаврлар давридан бери, яъни қарийб 200 миллион йилдан буён деярли ўзгармасдан яшаб келмоқда. Улар асосан тропик ўлкалардаги дарёлар, кўллар ва ботқоқликларда яшайди. Баъзи турлари шўр денгиз сувида ҳам яшай олади. Тимсоҳлар ўртача 70-100 йил яшайди.


Мақола муаллифи

Теглар

тимсоҳ Фарғона канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг