Карлсен FIDE'га қарши чиқмоқда

Спорт

image

Норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсен Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) учун муаммоли шахматчи сифатида гавдаланмоқда. Бу ҳақда “Dailysports” хабар берди. 

Гап шундаки, Карлсен шахмат бўйича собиқ чемпион, немис тадбиркори Ян Бюттнер билан биргаликда Chess960 форматида Grandslam туркумидаги бир қатор шахмат турнирларини ташкил этиш ниятида.

Серияли бу мусобақа йил давомида беш босқичдан иборат бўлиб, тунирда шахматчилар учун рейтинг очколари ўйналиши кўзда тутилган. Мазкур мусобақада йил давомида энг кўп очко тўпласа, шахмат бўйича эркин услуб бўйича янги жаҳон чемпиони бўлади. Муаммо шундаки, FIDE турнир ғолибини жаҳон чемпиони деб тан олишдан бош тортди, чунки турнир FIDE'нинг юрисдикциясидан ташқарида ўтказилади.

Томонлар икки ой давомида келишувга эришмоқчи бўлди, бироқ бунга эриша олмади. Бунга жавобан Карлсен FIDE президенти Аркадий Дворковични истеъфога чиқишга чақирди. Федерация эса Карлсеннинг турнирида қатнашмоқчи бўлган шахматчиларни FIDE билан қўшимча шартномалар имзолашга ундади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карлсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг