Карлсенга қарши ўйиндан сўнг Абдусатторов нималар деди?

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган “Tata Steel-2023” халқаро турнирининг 5-турида Нодирбек Абдусатторов норвегиялик амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Карлсен билан баҳсдан сўнг Абдусатторов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин жуда ажойиб бўлди. Карлсен дастлаб C4 катагини танлади,  мен оддийроқ юриш кутгандим. Мен симметрик инглиз услубида ўйнадим. Кейинги юришда у E4'ни танлади. Бу танлов жуда камдан-кам учрайди. Ўйин аввалида муносиб позицияни танладим деб ўйлайман”, дейди Абдусатторов. 

Нодирбек журналистнинг ўйинга доир бир қатор саволларига ҳам жавоб берди. 

“Ўйлашимча, кейинги диққатга сазовор вазиятлардан бири шу бўлдики, сиз F6 билан ўйинни давом эттирдингиз, Магнус эса ўзгариш қилмасликни маъқул кўрди. Бу сизни ажаблантирдими?” деб сўради журналист.

“Ҳа, албатта, у от билан ҳаракат бошлаганида, бу ҳаракат бироз ноодатий юришдек туюлди. Чунки бундай юриш марказда тирбандлик келтириб чиқаради. Мен алмашиниш имкониятини қурбон қилинишини ўзим учун калит деб билдим. Ўйлашимча, у марказдаги доналар имкониятини етарлича баҳоламади”, дейди ўзбекистонлик гроссмейстер.

“Tata Steel-2023” халқаро турнирининг “Challenger” гуруҳида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этмоқда. Ортда қолган беш турдан сўнг, Синдоров 4 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Бугун, 20 январь куни ўзбекистонлик шахматчи турнирнинг 6-турида Бразилия вакили Луис Супига қаршига дона суради.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel-2023” халқаро турнири 29 январга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карлсен Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг