Абдусатторов жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Германиянинг Дюссельдорф шаҳри мезбонлигидаги тезкор шахмат бўйича ФИДE Жаҳон чемпионатида “WR Chess” жамоаси билан ғолиб бўлди.

Умумий 12 та ўйинда “WR Chess” жамоаси 10 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 18 очко тўплаган “Team Freedom” жамоаси чемпионатда 2-поғонани эгаллаган бўлса, Ҳиндистоннинг “MGD1” жамоаси 3-ўринга эга чиқди.

Ғолиб бўлган “WR Chess” жамоасига 100 минг евро пул мукофоти тақдим этилди. “Team Freedom” шахматчилари 60 минг евро, “MGD1” жамоаси эса 40 минг евро билан тақдирланди. 

“WR Chess” жамоасида ўзбекистонлик шахмат устасидан ташқари Ян Непомняший, Уэсли Со, Ян-Кшиштоф Дуда, аёл шахматчилар Хоу Ифань ва Александра Костенюклар дона сурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг