Қосимжонов турнирида Абдусатторов етакчилик қилмоқда

Спорт

image

Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича 1-халқаро “Рустам Қосимжонов турнири”нинг дастлабки куни ортда қолди. Мусобақанинг биринчи кунидаёқ ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров пешқадамликни қўлига олди.

Беш турдан сўнг, “Masters” гуруҳида Абдусатторов ҳам, Синдоров ҳам 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этиб, 4 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Рустам Қосимжонов эса 2 очко билан 6-поғонада бормоқда.

“Challenger” гуруҳида ҳам ўзбекистонлик шахматчи турнир жадвалини бошқариб турибди. Бешта турда 4 та ғалаба, 1 та дуранг натижага эришган Ортиқ Ниғматов мусобақа ғолиблиги учун энг яхши имкониятни ҳосил қилган. 

Бугун, 29 март куни турнирнинг 6-9 тур ўйинлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Қосимжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг