Абдусатторов шахмат тарихидаги энг катта соврин ўйналадиган турнирда қатнашади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Озарбайжонда бўлиб ўтадиган соврин жамғармаси 2,5 миллион евролик Жаҳон кубогида иштирок этади. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, турнир жорий йилнинг 30 июлидан 24 августига қадар Баку шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтади. Ҳозирда очиқ тоифадаги мусобақада эркаклардан 146, аёллардан эса 71 нафар шахматчининг қатнашиши аниқ бўлиб улгурган.

Мазкур мусобақанинг якунига қадар етиб келган Жаҳон кубогининг энг яхши 3 нафар шахматчиси якуний ғолибни аниқлаш мақсадида Жаҳон тожи учун ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Дубай мезбонлигида ўтадиган шахматнинг рапид йўналишидаги “Tech Mahindra” турнирида қатнашиши ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шахмат Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг