Абдусатторов Дубайдаги турнирда иштирок этади

Спорт

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Дубай мезбонлигида ўтадиган шахматнинг рапид йўналишидаги “Tech Mahindra” турнирида қатнашади.

Мазкур мусобақа 21 июнь – 2 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда шахматчилар рапид йўналишида ва жамоавий баҳсларда ўзаро беллашади. Абдусатторов турнир давомида “Balan Alaskan Knights” жамоаси таркибида дона суради.

Турнир регламентга кўра, жамоа таркиби 6 нафар гроссмейстер, 2 нафари катта, 2 нафари ёш ва яна 2 нафари аёллардан иборат таркибда тузилган бўлади.

Нодирбек билан биргаликда Ян Непомняший, Темур Ражабов, Тан Жонгйи, Нино Бациашвили ва Раунак Садвани “Balan Alaskan Knights” жамоасида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Абдусатторов “Norway Chess-2023” сўнгги турида норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этгани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов гроссмейстер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made