Нодирбек учун афсусдаман – Магнус Карлсен

Спорт

image

Шахмат бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг нуфузли “Tata Steel Chess-2023” халқаро турниридаги иштироки бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда Карлсен турнирнинг расмий YouTube саҳифасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Абдусатторов бутун турнир давомида етакчи бўлиб келди. Нодирбек учун афсусдаман. Сен илк бора бундай ҳолатда бўлганингда, бу оғир бўлади. Сенда ҳатто катта тажриба бўлса ҳам, бундай турнирда узоқ вақт давомида етакчи бўлиб туриш қийин. Уни ҳис қиляпман. Аниш Гирига келадиган бўлсак, у узоқ вақт ичида илк бора мени ортда қолдирди. Табриклайман. Бу нарса у учун яхши вақтда содир бўлди. У бир неча маротаба бунга яқин келганди. Бу сафар омад у томонда бўлди”, дейди Магнус Карлсен.

Нодирбек Абдусатторов “Tata Steel Chess-2023” турнирининг аксарият қисмини етакчи сифатида ўтказди, аммо сўнгги турда мағлубиятга учрагани эвазига чемпионликни бой берди. Турнир давомида Абдусатторовга имкониятни бой берган Карлсен эса 3-ўрин билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2023” баҳслари якунлангач,  Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўзбекистонлик шахматчиларнинг нуфузли турнирдаги иштироки бўйича ўз муносабатини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карлсен Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг