Абдусатторов халқаро турнирда Карлсенни ортда қолдирмоқда

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, 17 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel-2023” халқаро турнирининг 4-тур ўйинлари ортда қолди. 4 турдан сўнг ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ғолиблик учун яхши имкониятга эга бўлмоқда.

Нодирбек Абдусатторов 4 та ўйиндан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган бўлса, Жавоҳир Синдоров 1 та ғалаба ва 3 та дурангга имзо чекди. Абдусатторов 3 очко билан “Masters” гуруҳида 2-ўринда бормоқда, Синдоров эса 2,5 очко тўплаб, “Challenger” гуруҳида 4-ўринни банд этиб турибди.

“Masters” гуруҳида мезбонлар вакили Аниш Гири етакчилик қилмоқда. Эътиборлиси, Гири ҳам Абдусатторов каби 3 очко тўплаган.

5-турда Нодирбек Абдусатторов азалий рақиби Магнус Карлсенга қарши дона суради. 5-тур ўйинлари 19 январь куни бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карлсен Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made