Карантин вақтида закот, фитр ва фидя садақаларини топшириш бўйича тавсия берилди
Жамият
−
14 Апрель 2020
6847Ўзбекистонда карантин шароитида закот маблағларини, фитр ва фидя садақаларин хайрия жамғармаларига топшириш тавсия қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгашининг фатвосида айтилган.
“Закот маблағларини, фитр ва фидя садақаларини “Вақф” ҳайрия жамоат Фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”га топширишлари тавсия этилади”, деди фатвони ўқиб эшиттирган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.
Бундан ташқари, ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонлар ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказишлари мумкинлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 апрель куни Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгашининг карантин шароитида Рамазон ойини ўтказишга доир фатвоси эълон қилинди.
LiveБарчаси