Кападзе ва Ҳайдаров ЎФАда масъул лавозимга тайинландилар
Спорт
−
22 Июль 2019
4472Футболдаги фаолиятини тугатган ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар бўлимида иш бошламоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати ёзди. Унга турли ёшдаги барча терма жамоалар ишини мувофиқлаштириш каби масъулиятли вазифа топширилган.
Ҳайдаров билан бир даврда терма жамоада тўп сурган ўзбек футболининг яна бир афсонавий вакили, учрашувлар сони ва титуллар бўйича Ўзбекистонда рекордчилардан бири ҳисобланган Тимур Кападзе ҳам ЎФА тизимида иш бошлаган. Аввал миллий терма жамоада вақтинчалик мураббий сифатида ишлаб, кейинчалик “Локомотив” клуби ўринбосарлар таркибига мураббийлик қилган Кападзе, тўплаган тажрибасини селекция ишларига йўналтиради. ЎФАнинг селекция ишлари айнан Тимур Кападзе зиммасига юкланган..
Эслатиб ўтамиз, яқинда ЎФАда икки оламшумул тайинлов юз берган эди. Ассоциация Президенти лавозимига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов, вице-президент лавозимига Равшан Эрматов тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь